Шу кунларда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб анъанавий “Хонатлас ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу ҳафталикда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизим ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқда. Куни кеча “Тошкент ГЭСлар каскади” УК хотин-қизлар жамоаси ҳам ушбу тадбирни кўтаринки руҳда ташкил этди.
–Очиғи, ушбу ҳафталик жамоамиз хотин-қизлари учун қувонч улашади. Улар эгнидаги миллий либос, яъни атлас кўйлак момоларимиз орзу-истаклари ифодасидир. Негаки, бу бизнинг узоқ йиллик анъналаримиз билан боғлиқ. Уларни давом эттириш эса ҳар биримизга масъулият юклайди. Демак, “Хонатлас ҳафталиги” нафақат атлас кўйлакни намойиш қилиш эмас, балки қадриятларни асраш ва келгуси авлодга етказишдек муҳим тадбир ҳисобланади, –деди “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати бош мутахасиси Хулкар Жўраева.
Тадбир якунида “Тошкент ГЭСлар каскади” УК хотин-қизлар жамоаси ҳафталик жараёнларини суратларда муҳрлади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА