Холдоров Шоҳруҳмирзо Имомали ўғлининг техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Малакали спортчиларни тайёрлашда мушак биосигналларига ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси мавзусида.
Холдоров Шоҳруҳмирзо Имомали ўғлининг 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” ихтисослиги бўйича “Малакали спортчиларни тайёрлашда мушак биосигналларига ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси” мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 25 август куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Тел.: (99871) 238-64-70
e-mail: tuit@tuit.uz