ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубоги учун мусобақалар старт олди.

Пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройида нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро хоккей федерацияси, мамлакат Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этдилар. Шунингдек, Тошкентда ўтаётган хоккей учрашувларида баҳслашаётган 5 та жамоа вакиллари жам бўлишди.

 Очилиш маросимидан сўнг, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоа вакиллари  ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Катта устунликка эга бўлган вакилларимиз 19:0 ҳисобида рақибларини доғда қолдирди.

[gallery-17072]

 Навбатдаги учрашув эртага, 25 апрель куни Ўзбекистон U18 ҳамда Малайзия U 18 жамоаси вакиллари билан бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккейчиларимиз эронлик тенгдошларини 19:0 ҳисобида мағлуб этди