Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати доирасида ўтказилган "Ҳумо" — "Торпедо" баҳсида ҳамюртларимиз ғалабага эришди.

Чемпионатнинг ярим финал беллашуви мақомида ўтган баҳсда Тошкент жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айтиш лозим, ушбу ўйин жамоалар ўртасидаги ярим финал сериясининг тўртинчиси бўлиб, унинг учтасида ҳамюртларимиз муваффақиятга эришган бўлса, Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳри жамоаси хоккейчилари бир маротаба ғалабага эришган.

Жорий йилнинг 26 март куни жамоалар ўртасида ўтадиган сўнгги беллашув Усть-Каменогорск шаҳрида ташкил этилади. Учрашувда "Ҳумо" ғалаба қозонса финал йўлланмасига эга чиқади. Ўйинда "Торпедо" зафар қучган тақдирда чемпионлик серияси давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккей: “Ҳумо” Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги баҳсида “Торпедо”ни мағлуб этди