Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб, “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида Кадастр агентлиги Миллий географик ахборот тизимини юритишда ваколатли орган сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутиляпти.   

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган нормалар Ўзбекистон ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга қаратилган ахборот тизимлари, улардан сақланадиган, юритиладиган маълумотларнинг аниқлигини оширишга хизмат қилади. Фракция аъзолари шуни эътиборга олган ҳолда уни қўллаб-қувватлади.   

Шунингдек, йиғилишда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда.  

Йиғилишда жорий йилнинг биринчи чораги давомида фракция аъзолари томонидан юборилган депутатлик сўровлари ҳам таҳлил қилинди. 

Қайд этилдики, 2022 йилнинг биринчи чорагида фракция аъзолари томонидан сайловчилар ҳамда фуқаролардан келаётган мурожаатлар асосида жойлардаги вазият, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга 11 та депутатлик сўрови юборилган.  

Шу билан бирга, ҳисобот даврида фракция аъзоларига жойлардаги учрашувлар чоғида 1 минг 232 нафар фуқаролар томонидан жами 839 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилган. Айрим мурожаатлар тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинган.   

Фракция йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимларнинг ер билан боғлиқ ваколати бекор қилинмоқда