Ҳоким ёш олимлар билан учрашди
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ёш олимлар билан учрашув ўтказди. Самимий ва очиқ мулоқот давомида илм-фанни ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни амалиётга жорий этиш, ёш олимлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳудуд тараққиёти, иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ёш олимларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири