Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь ойидан октябрь ойига қадар ҳудудларда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 2,4 миллион нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган.

Хусусан, 903 минг нафар фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилган. 914 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган. 82 минг нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 392 минг нафар фуқарога ижара асосида ер ажратилган.  

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 347 мингта лойиҳага 8,1 триллион сўм имтиёзли кредитлар ва 46 мингдан ортиқ ишсизларга 152,5 миллиард сўм субсидиялар ажратилди. Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан 274 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтирилиб, уларнинг 223 минг нафари ўқишни тамомлади. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 46 мингдан ортиқ “маҳаллабай” микролойиҳаларнинг 35 мингтаси ишга туширилиб, 175 мингга яқин иш ўринлари яратилди. 

Бунда, 1 минг 800 та лойиҳа кўп қаватли уй-жойлар ертўласини ижарага бериш орқали, 2 минг 940 таси маҳалладаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳисобига амалга оширилган. Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 77 мингта юридик ва 76 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек 6,3 мингга яқин корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 9,7 мингта корхоналарнинг қувватлари тикланди.  

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Мухтор Шоназаров маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 9 минг 294 нафар ҳоким ёрдамчиси фаолият олиб бормоқда.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиларига ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланиш вазифалари топширилган.  

Мазкур лавозим эгалари аҳоли билан биргаликда ишлайди. Одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказади. Тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқишига кўмаклашади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 2,4 миллион нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди