Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги яна бир имкониятни тақдим қилади. Эндиликда сиз нафақат ҳудудингиздаги раҳбарлар кўрсаткичлари билан танишишингиз, балки улар фаолиятини баҳолашингиз ҳам мумкин.

Агентлик томонидан республиканинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва натижага эришишда ҳар бир раҳбарнинг ҳиссасини аниқ белгилаш имконини бермоқда.

Рейтинг натижалари очиқ, Агентликнинг argos.uz портали "Рейтинг" (https://argos.uz/oz/indicator) саҳифасига жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:

– Натижадорлиги юқори ҳудудлар,

– Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар,

– Ҳудудлардаги кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар,

– Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги.

Шунингдек, электрон хизматда туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП – 20 талик, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҚУЙИ –  20 талиги ҳам жой олган.

Агентлик изоҳича, ушбу рейтинг натижалари 2021 йил июнь ҳолатида.  3-чорак натижалари ҳам  яқин кунларда эълон қилинади.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг рейтинг натижалари эндиликда очиқ