ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида мини футбол бўйича ёшлар ва қизлар ўртасида “Ҳоким кубоги” учун мусобақа ўтказилди.
Оммавий спортни тарғиб қилиш, айниқса, ёш авлодни спортга ошно этиб, ҳар томонлама, комил, баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоят шаҳар ва туманларидан шакллантирилган жамоалар майдонда тўп сурди.
Мусобақа учрашувлари қизғин ва муросасиз кечди.
[gallery-10639]
Якуний натижаларга кўра, Уйчи тумани жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Уларга туман ҳокимлиги томонидан медаль, қимматбаҳо совғалар ва “Ҳоким кубоги” топширилди.
Учрашувларни бевосита кузатган Наманганнинг “Навбаҳор” қизлар жамоаси раҳбарияти ва мураббийлари иштирокчилар орасидан маҳоратли қизларни “Навбаҳор”да тўп суришга таклиф этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА