Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш- профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.                                  

Низомга кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг итлари умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаб берилади ҳамда хизматга яроқсиз итлар белгиланган тартибда сотилади.   

Марказга Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.                              

Марказда малакали кинологлар тайёрлаш ва гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати ва мина қидирув йўналишлари бўйича хизмат итлари тайёрланади.

Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия каби давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.

Марказ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кинология марказларини методологик таъминлаш, кинологларни тайёрлаш, нафақат ДБҚ, балки бошқа тузилмалар – Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ва ФВВ учун ҳам хизмат итларини ўргатиш ва зотларини саралаш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ерда Марказий Осиё, Афғонистон, Мўғулистон ва Эрон каби давлатлардан келган кинологлар ҳам ўқитилади.

Марказ махсус ва умумий тайёргарлик учун мўлжалланган машғулот майдонларига эга.   

Тезкор-қидирув тусидаги ўқувлар реал шароитларга юқори даражада яқинлаштирилган объектлар – юк ва енгил автомобиллар, автобуслар, темир йўл вагонлари, самолёт, бензин қуйиш шохобчаси ва бошқаларда ўтказилади. Шунингдек, ветеринария хизмати ташкил этилган бўлиб, хизмат итларининг соғлигини сақлаш, уларни даволаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Жумладан, рентген хонаси, лаборатория, жарроҳлик ва даволаш хоналари ультратовуш диагностика жиҳозлари билан таъминланган.

Ўрта Осиё овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, немис овчаркаси, лобрадор, инглиз коккер-спаниели, ротвейлер, қора терьер, рус спаниели ва Бельгия овчаркаси (маленуа) зотларига мансуб зотдор итлар марказда тайёрланиб, мос келувчи махсус йўналишлар бўйича хизматга тайёрланмоқда. Питомник хориждан харид қилиш ва марказнинг ўзида кўпайтириш йўли билан мунтазам тўлдириб борилади. Марказда ёш кучук болалари билан дастлабки машғулотлар ўтказиш учун махсус жиҳозланган зал ташкил қилинган.                                                                        

 Қайд этиш жоизки, кинологлар ва хизмат итлари ёрдами билан гиёҳванд моддалар ва бошқа тақиқланган маҳсулотлар контрабандаси, товарларнинг ноқонуний транзитини аниқлаш бўйича кўплаб натижаларга эришилган. Марказ фаолияти йўлга қўйилгандан буён ДБҚ ҳудудий бўлинмалари томонидан хизмат итлари ёрдамида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар аниқланди, қурол-яроғ, портловчи моддалар ва ўқ-дориларнинг мамлакатга олиб кирилишига бўлган уринишларга барҳам берилди.

–2020 − 2021 йиллар мобайнида хизмат итлари ёрдамида  321 қонунбузилиш ҳолати аниқланган бўлиб, умумий вазни 258 114.453 гр гиёҳванд моддалари ушлаб қолинган, – дейди Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Наргиза Зуҳурова. 

– Шунингдек, 38 ҳолатда ўқ отар қуроллар, 20 қурол, 331 ўқ, 533 гильза, 400 дона капсула мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб ўтилишга чек қўйилган. 2020 – 2021 йиллар давомида Кинология марказида 218 нафар кинолог ўқитилиб, қарийб  218 хизмат ити тайёргарликдан ўтди. Хизмат итларини сақлаш уларнинг ҳисобини юритиш, ветеринария тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш мақсадида божхона органлари ҳисобидаги хизмат итларига электрон идентификацияловчи микрочиплар ўрнатилган. Ушбу усул нафақат ҳайвонлар алмаштириб қўйилишининг олдини олади, балки уларни ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштиради.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат итлари ёрдамида 321 қонунбузилиш ҳолати аниқланган