Хива – 2024 йил Ислом ҳамкорлик ташкилоти туризм шаҳри

2022 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар туризм вазирлари XI сессиясида икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий Хива шаҳри “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Хива тез кунларда қатор халқаро тадбирлар билан бутун Ислом олами диққат-эътиборини ўзига жалб этади.

Туризм қўмитасидан хабар беришларича, мазкур нуфузли анжуман доирасида ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирлари XII сессияси ҳам ташкил қилинади.

Сессия давомида ташкилотга аъзо мамлакатларнинг туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилади, амалга оширилган ишлар натижаси таҳлил қилинади, истиқболдаги режалар кўриб чиқилади.

Хива нафақат умумжаҳон меросига тааллуқли ноёб тарихий обидалари, балки UNESCO томонидан инсоният номоддий маданий меросининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилган Хоразм рақси – “Лазги” каби миллий қадриятлари билан ҳам машҳур. Хоразм ошхонаси, жумладан “Тухум барак”, “Шивит оши”, “Ижжан” ва маҳаллий балиқдан тайёрланган ноёб таомлар бу кўҳна заминнинг ўзига хос маданиятини кўз-кўз этади.

Таъкидлаш жоиз, Хива шаҳрига Ислом олами туристик пойтахти мақоми берилиши шаҳарни халқаро туризм бозоридаги энг жозибадор сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш имконини беради. UNESCO мутахассислари Хивани, ҳатто, қадимги Афина, Рим ва Қоҳира билан солиштиришади.

Дарвоқе, 1990 йил UNESCO Жаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий “Ичан қалъа” мажмуаси Ипак йўли бўйлаб яхши сақланиб қолган ўрта аср иншоотларидан бири ҳисобланади.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивада ИҲТ давлатлари туризм вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади