Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ 20 мартдан бошлаб Хитойнинг Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

“Электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган. Юртимизда фуқароларига хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “TEMU” платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, юртдошларимиздан бугунги кундан бошлаб “TEMU” платформасида буюртма бермасликларини сўраймиз", дейилган хабарда.

Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг TEMU электрон платформаси фаолияти Ўзбекистонда расман чекланди