Хитойлик инвестор билан учрашув ўтказилди
Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев хитойлик инвестор Хиао Йику билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Нурота туманида гранитни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, айни пайтда лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида келгусида гранит хомашёсини қазиб олиш, чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа орқали янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Учрашув якунида лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш, белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири