Хитойда ёнғинда 14 киши ҳалок бўлди, Жапаров заводлар ҳақидаги талабга жавоб берди, Польшада олти кишини отган ҳужумчи вафот этди
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Хитойнинг Шанси провинциясида кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг заводлар фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги талабга муносабати ҳамда Бангладешнинг ўлим жазосига ҳукм қилинган собиқ бош вазири Шайх Ҳасинанинг янги паспорт олиш учун мурожаат қилгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Эстония парламентида бир шиша ароқ сабаб юзага келган можаро, Дональд Трампнинг Украинада уруш тугаганидан кейинги вазият ҳақидаги баёноти ва Польшада олти кишининг ҳаётига зомин бўлган қуролли ҳужум тафсилотлари билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА