Хитой тақвимига кўра, Янги йил 22 январда бошланади. Хитойда Янги йилни Баҳор байрами, деб ҳам аташади. Бу байрамнинг тарихи тўрт минг йилдан ортиқ.

 Мамлакатда 21-27 январь расмий байрам ва дам олиш кунлари  эълон қилинган.

  Шу муносабат билан ХХР Раиси, Коммунистик партия Бош котиби, Марказий ҳарбий кенгаш раиси Си Цзиньпин ҳамда Хитойнинг бошқа партия ва давлат раҳбарлари Баҳор байрами олдидан фахрийларни телефон ва бошқа воситалар орқали табрикламоқдалар, деб хабар берди “Синьхуа” агентлиги. 

  Бирлашган Миллат Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш видеомурожаат йўллаб, яқинлашиб келаётган Янги йил билан бутун дунёдаги хитойликларни табриклади, уларга энг эзгу тилакларини изҳор қилди.  

  “Баҳор байрами муборак!”, деди Гутерриш хитой тилида. 

  Бош котиб Хитойга БМТ билан халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.

  “Халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, биз  тинч ва барқарор тараққиётни таъминлаб, янада гўзал дунёни яратишимиз мумкин”, деб қўшимча қилди Гутерриш.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда Янги йил - Баҳор байрами 22 январда нишонланади