“Чексиз саёҳат кемаси” ёнилғи қимматлиги учун лангар ташлади
“Villa Vie Odyssey” саёҳат кемаси ёнилғи нархи кўтарилиши ортидан дунё бўйлаб узлуксиз саёҳатини тўхтатди, дея хабар тарқатган “Bloomberg” агентлиги. Юзлаб йўловчи Сиануквилда кемадан тушиш ҳақидаги буйруқдан ҳайратга тушди.
– Бунинг сабаби кема ёнилғи сотиб олишга қодир эмаслигида, – дейилган хабарда.
“Villa Vie Residences” масъуллари таъкидлашича, Эрон билан уруш бошлангандан бери ёнилғи нархи тўрт баробар ошган.
Компания асосчиси Микаэл Петтерсоннинг сўзларига кўра, ўша пайт кемада тахминан 200 киши бўлган. Йўловчилар вақтинча турар-жой билан таъминланиши, транспорт сарфи қопланиши ваъда қилинган. Афсуски, Камбожадан жўнаб кетиш харажатини компания зиммасига олмаяпти.
“Villa Vie Odyssey” кемасининг ер курраси бўйлаб узлуксиз саёҳати 2024 йил 3 октябрда бошланган эди.
С.Раҳимов, ЎзА