Бу ҳақда ЎзАга хабар берган Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовнинг айтишича, 150 нафар турли соҳа мутасаддилари, ҳудуд раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Урумчи шаҳридаги “AIMEDIA” савдо уйида ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этди. Шу ерда бўлиб ўтган форумда тадбир қатнашчилари вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, миллий либослар, табиий озиқ-овқат ва турли ичимликлар намуналари билан яқиндан танишди.
Шу куни воҳада ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош тайёр маҳсулотларга янги бозор топишга кўмаклашадиган “Сурхондарё – Урумчи” савдо уйи ҳам иш бошлади.
Делегация аъзолари сафар чоғида, шунингдек, Хитойнинг илғор технологияли замонавий корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Касаначилик, тикувчилик, каштачилик ва босма ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири