24 май куни “China-Europe Express” юк поезди Хитойнинг Ухань шаҳридан биринчи марта Грузияга жўнаб кетди, деб хабар тарқатди маҳаллий маъмурият.
Ушбу Кавказ мамлакатига қарийб 2 миллион 600 минг долларлик енгил саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, қурилиш материаллари ва бошқа товарлар етиб боради. Сафар Қозоғистон, Каспий денгизи (паромда), Оқтов порти ва Боку орқали Грузиягача тахминан 18 кун давом этади.
Ухань ҳукумати Грузиянинг Ипак йўли иқтисодий маконидаги транзит маркази ўлароқ стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаган.
Ушбу йўналиш Грузия биринчи марта “China-Europe Express” поездининг якуний манзили сифатида кўрилаётганини тасдиқлайди.