Жорий йилнинг 8 июль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хитой Ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.  

Битим 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган.

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасига доир Битим тасдиқланди