Сирдарё вилояти ҳокими,сенатор Акмалжон Маҳмудалиев Хитойнинг “ITG GROUP” корпорацияси вице-президенти Фан Дан бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар, янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Корпорацияга 1980 йилда асос солинган бўлиб, логистика, улгуржи савдо, инвестиция, кўчмас мулк ва молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича Хитойда етакчи ҳисобланади.

Маълум қилинишича, инвесторлар вилоят ҳудудида Хитой тажрибаси асосида пахта хомашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот яратишгача бўлган тизимни шакллантириш бўйича йирик инвестициявий лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган.

Вилоят ҳокими ҳудудда енгил саноат ривожи учун муҳим бўлган мазкур лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Якунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш мақсадида томонлар ишчи гуруҳ тузиш ва биргаликда иш ташкил қилиш бўйича келишиб олди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой корпорацияси вакиллари Сирдарёда