Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг “Liaoning Lide” компанияси делегациясини қабул қилди.

Компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Чжан Цзинминь, Лойиҳалар департаменти раҳбари Сяо Чунхунь ҳамда Ўзбекистон филиали директори Чжоу Жунькан билан бўлган мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа таҳминий қиймати 700 миллион АҚШ долларига етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Фарғона вилояти учун муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Бир неча ойдан бери давом этаётган музокаралар якуний босқичга ўтгани, вилоят ҳокимлиги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун тақдим этилган ер майдонлари ҳудудида сўнгги техник тадқиқотлар ўтказилаётгани маълум қилинди. Яқин кунларда ушбу ишлар якунланиб, лойиҳанинг аниқ қуввати ҳамда қиймати белгиланади. Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Liaoning Lide” компанияси ўртасида меморандум имзоланиши кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar”, Франциянинг “Total Eren” компаниялари томонидан Навоий ва Самарқандда ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қуришга киришилганини айтиб, Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳада ҳам киловатт-соат электр энергияси нархи икки компания томонидан таклиф этилган тарифлар атрофида бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Хитойлик меҳмонлар Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой компанияси Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда