Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги ҳудуд делегациясининг Хитойга сафари давом этмоқда.

Галдаги манзил Ханчжоу шаҳридаги “ DA SONG GROUP” корхонаси бўлди. Мутахассислар иштирокидаги учрашувда томонлар “ Nurafshon Business City”нинг 6 гектар майдонида 18 қаватли замонавий уй-жой ва автотураргоҳ қурилишига келишилди. Шунингдек, “ HIKVISON” ташкилотига ташриф доирасида эса видеокузатув камералари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик таклифлари ишлаб чиқилди.  

Делегация олдига қўйилган вазифалар ижобий ҳал этилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти туман-шаҳарларида Хитой корхоналари билан ҳамкорликда янги иш ўринлари яратиш бўйича қатор келишувларга эришилди. Жумладан, Қуйи Чирчиқ туманида “ZHANG JUNCHAO” корхонаси билан ҳудудда 2 миллион долларлик трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Бундан ташқари, Пискент туманига эса Шаньдун провинцияси Бенхай туманида жойлашган “LEDUOSHOU” корхонаси 30 миллион долларлик инвестиция киритиши ҳисобига қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган минерал ўғитлар (пестицидлар) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. “Kaiga Biotexnologi &” корхонаси билан мазкур туман ҳудудида чорва ҳайвонлари учун озуқа ем ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди. Ангрен шаҳрида “Shandong Tongyi ceramic technology Co., Ltd” корхонаси томонидан сунъий декоратив тош ишлаб чиқариш бўйича қиймати 10 миллион доллар бўлган лойиҳа амалга оширилади.  

Юқори Чирчиқ тумани масъуллари “CENTER (XINJIANG) NETWORK TECHNOLOGY Co.LTD” йирик корхонаси билан “Глазурланган плиткалар” (кафель) ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича музокара олиб борди. Бу каби лойиҳалар жуда кўп.  

Делегациянинг сафари давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой компаниялари билан лойиҳалар амалга оширилади