Самарқандда Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ҳамда Гансу рақс театрининг концерти ўтказилди.

Самарқанд халқаро технология университети ҳамда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят жамоатчилиги вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь сўзга чиқиб, икки мамлакат етакчиларининг самимий муносабатлари, юксак ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсати туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой алоқалари мустаҳкамланиб, қамрови кенгайиб бораётганини қайд этди.

[gallery-19340]

– Хитой ва Ўзбекистон алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади, – деди Юй Цзюнь. – Бу айниқса, Буюк ипак йўли ташкил этилгач янада ривожланган. Халқларимизни нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий ҳамкорлик алоқалари ҳам мустаҳкам ришталар билан боғлаб туради. Азалий дўстлик муносабатларимиз кейинги йилларда барча соҳаларда ривожланиб бораётганига гувоҳмиз. Давлатларимиз ўртасидаги товар айланмаси йил сайин ўсиб бормоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажми бўйича ҳам Хитой етакчилик қилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 2800 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар соҳаларида бизнинг компанияларимиз билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Транспорт -коммуникация соҳасидаги алоқалар туфайли Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли барпо этилмоқда. Бу савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлаши, шубҳасиз. Мамлакатларимиз минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам бугун кенгайиб боряпти. Буларнинг барчаси икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 75 йиллигини Ўзбекистон халқи биз билан бирга нишонлаётганидан, маданий тадбирлар уюштираётганидан хурсандмиз.

Шунингдек, тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва жамоатчилиги вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон – Хитой муносабатлари, халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларга тўхталдилар.

Маданий дастур давомида Гансу рақс театри билан бирга Самарқанд халқаро технология университети бадиий жамоаси томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирлар доирасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Самарқанд халқаро технология университети талабалари билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Халқ Республикасининг 75 йиллиги Самарқандда кенг нишонланди