“Military Watch Magazine” нашри ёзишича, Хитой халқ озодлик армияси Ҳарбий ҳаво кучлари бешинчи авлод “J-20” учоғи (эҳтимол “J-20S” ёки “J-20B”, деб номланиши ҳам мумкин)ни тақдим этди. Бу илк бор ушбу авлод самолёти учувчи билан бирга қурол тизими зобитини жойлаштириш қобилиятига эга бўлганини англатади.
Таъкидланишича, “J-20” ишлаб чиқилиши кутилаётган “Dark Sword” учувчисиз қирувчи самолёти каби учоқ учун бошқарувчи вазифасини бажаради. Бундан ташқари қатор модификацияга эга электрон ҳужум самолётлари ва ҳаво-десант қўмондонлиги манзили сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳозир қирувчи самолётлар Пекин яқинидаги Хэбэй музофотидаги Цанчжоу парвоз ўқув базасига жойлаштирилган.
С.Раҳимов, ЎзА