Хитойнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети қошидаги Қозоғистон тадқиқот маркази делегацияси 11-13 ноябрь кунлари Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги таълими ҳамда маданий алмашинувга қаратилган қатор тадбирларни ўтказди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот йўналишларини кенгайтириш ҳамда ёшлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.

Марказ профессори Вэй Фэн таҳририда тайёрланган “ШҲТ мамлакатларида озиқ-овқат масалалари тадқиқотлари” ва “Марказий Осиё беш давлатида қишлоқ хўжалиги” каби илмий нашрларни Тошкент давлат аграр университетига тақдим этиб, улар университет кутубхонаси фондини бойитди. Китоб топшириш маросимида ҳар икки таълим маскани раҳбарлари иштирок этиб, аграр тадқиқотлар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Талабалар ушбу учрашувда хитой тили бўйича билимларини чиройли ёзиш (каллиграфия), шеърхонлик ва қўшиқлар ижроси орқали намойиш этди.

Делегация университетда ўтказилган тантаналарда ҳам қатнашиб, қишлоқ хўжалиги маданияти, аграр меросни асраш, кадрлар тайёрлаш ва таълимда инновацион ёндашувлар масалалари юзасидан фикр алмашди. Ўқитувчилар икки томонлама амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш, талабаларни биргаликдаги таълим дастурларига жалб этиш ва қўшма курслар ишлаб чиқиш таклифларини муҳокама қилди.

Шунингдек, университет профессорлари томонидан “Хитой қишлоқ хўжалиги”, “Хитой ва Ўзбекистоннинг тарихий мулоқоти” ҳамда хитой анъанавий каштачилик санъатига бағишланган маърузалар ўқилди. Маърузаларда Хитой қишлоқ хўжалигининг ҳудудий хусусиятлари, икки мамлакат ўртасидаги қадимий дўстлик жиҳатлари, анъанавий амалий санъатнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ташриф якунида профессор Вэй Фэн икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги таълими, ўқув дастурлари, талабалар алмашинуви ва маданий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича амалий ишлар босқичма-босқич рўёбга оширилишини таъкидлади. Унинг қайд этишича, бу ташаббуслар “Бир белбоғ – бир йўл” лойиҳаси доирасида Хитой –Ўзбекистон аграр таълим ҳамжамиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой делегацияси Тошкент давлат аграр университетида