Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамроҳлигида бугун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонларни Сирдарё туманида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ меҳмонлар дастлаб «Peng Sheng» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан Хитой тажрибаси асосида чигит экилган майдонлар ва янги барпо қилинган интенсив боғни кўздан кечирди. Сўнг Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан суҳбатлашилди.

[gallery-17429]

Вилоят ҳокимлиги "Қабуллар уйи"да ўтган учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, кейинги йилларда биргина Сирдарёда Хитой компаниялари сармояси иштирокида 70 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилгани, вилоятнинг Хитой Халқ Республикаси билан ташқи савдо айланмаси эса ўтган 2023 йилда 336,1 миллион АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланди.

Сирдарё вилояти ва Хитойнинг қатор провинциялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайиши ҳамда мустаҳкамланишига умид билдирилди. Томонлар ўзларини қизиқтираётган йўналишлар бўйича фикр алмашди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Бош вазири ўринбосари Сирдарёга ташриф буюрди