Дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачалар синтез қилинди. Бу нано-заррачалар қуёш нурининг ультрабинафша нурланишини яқин инфра қизил диапазонга айлантиради.

Шу билан бирга, бундай фотонларнинг иссиқлик энергияси 17-22°C га тенг бўлади. Натижада, ташқи ҳарорат -3…-7°C бўлган ҳолатда ҳам, иссиқхона ичидаги ҳарорат қўшимча қиздиришсиз +5…+7°C гача сақланади (одатий плёнкаларда бу кўрсаткич 0…+2°C бўлади). Иссиқ кунларда эса иссиқхона ичидаги ҳарорат 5–8°C га пасаяди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан яратилган иссиқхоналар учун ташқи энергиясиз қиздириш ва совутиш имконини берувчи, ҳароратни мўътадиллаштирувчи нано-композит плёнка тақдимоти ва Материалшунослик институти базасида нано-порошокларнинг қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича Хитойнинг “Shanghai Daodun S&T Ltd.” компанияси билан келишув имзолаш маросими ташкил этилди.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, инфра қизил диапазондаги фотонлар сони кўпайиши туфайли фотосинтез тезлашади ва ўсимликлар 1,5–2 баравар тез ўсади. Шу билан бирга, энергия сарфи 60 фоиздан ортиқ камаяди, ҳосилдорлик 35–50 фоизга ортади, суғориш учун сув тежалиши 30 фоизни ташкил этади, агар гидро геллар қўлланилса, бу кўрсаткич 90 фоизгача етади. Плёнканинг мустаҳкамлиги 3 баравар ошади.

Синовлар Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган. Ҳозирги кунда Шанхай Қишлоқ хўжалиги академияси томонидан Хитой Халқ Республикасининг турли тупроқ-иқлим шароитида кенг кўламли синовлар олиб борилмоқда.

Тадбир давомида “Shanghai Daodun S&T Ltd.” компанияси билан Ўзбекистонда Материалшунослик институти базасида нано-порошокларнинг қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Тажриба-саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш режасига кўра, 2025 йилда 1 тонна, 2026 йилда эса 10 тонна нано заррачалар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2 000 тоннага етказиш учун нано-порошоклар ишлаб чиқариш заводи қурилади. Бу ҳамкорлик юзасидан ҳам келишув имзоланди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги иссиқхоналар учун янги турдаги плёнка ишлаб чиқарилади