Хитой АҚШдан Тайванга қурол сотишни тўхтатишни ва Тайбэй билан ҳарбий соҳада алоқалардан воз кечишни талаб қилади. Агар шундай қилинмаса минтақада кескинлик янада ошиб бораверади, деди ХХРнинг АҚШдаги элчихонаси расмий вакили Лю Пэнъюй РИА Новостига.

Бундан аввалроқ Politico газетаси хабардор манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Тайванга қиймати 1,1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотишни маъқуллаши учун яқин кунларда Конгрессга мурожаат қилмоқчи экани ҳақида ёзган эди.
Маълумотларга кўра, бу ерда гап 60 та кемаларга қарши AGM-84K Harpoon Block II ракеталари ва 100 та  "Ҳаво-ҳаво" синфидаги AIM-9X Block II Sidewinder ракеталари ҳақида бормоқда.

"АҚШнинг Тайванга қурол сотиши “ягона Хитой” тамойилини ҳамда учта Хитой - Америка қўшма коммюникесидаги қоидаларни жиддий равишда бузади, Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватлаётган айирмачи кучларга рағбат беради ва Тайвань бўғозида кескинликни оширади", - деди Лю Пэнъюй. Шу сабабли  “у АҚШни Тайванга қурол-яроғ сотишни ҳамда ҳарбий йўналишдаги ҳар қандай алоқаларни зудлик билан тўхтатишга чақирган”, дейилади хабарда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой АҚШни Тайванга қурол сотишни тўхтатишга чақирди