Хитой жорий йил июнь ойида АҚШга 78,9 миллион долларлик сабзавот сотди. Таъкидлаш жоиз, бу 2015 йилдан бери ушбу ой учун рекорд кўрсаткич.
"РИА Новости" Хитой божхона статистикасига асосланиб ёзишича, июнь ойида етказиб бериш йил бошидан буён энг кўп миқдорни ташкил қилган. Май ойи билан солиштирилганда экспорт қарийб икки баробар кўпайган, ўтган йил июнига нисбатан эса 16 фоиз ижобий суръат қайд этилган.
Аксар ҳолларда АҚШ Хитойдан турли хил аралашма, жумладан қуритилган ёки музлатилган сабзавот харид қилади.
Июнь ойи ҳисоботига кўра, Қўшма Штатлар Хитойдан сабзавот сотиб олиш ҳажми бўйича тўртинчи ўринни банд этган.
Ўтган ой Чин мамлакати сабзавот экспортини 935,6 миллион долларгача оширди. Бу май ойидагидан 3 фоиз кўп, бироқ ўтган йилга нисбатан 17,7 фоиз кам. Энг фаол экспортчилар Япония (12 фоиз), Вьетнам (11 фоиз) ва Гонконг (10,7 фоиз) ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА