Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш эълон қилингач, Жамму, Кашмир ва Панжоб минтақаларининг чегарадан узоқроқ жойлашган таълим муассасалари аста-секин фаолиятини тикламоқда. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар тарқатди.

– Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик асносида қарийб бир ҳафта ёпиқ турган Жамму ва Кашмирнинг чегарадан нари ҳудудларидаги барча мактаб, коллежлар бугундан очилди, – деб ёзди газета. – Чегарадаги Панжоб штати ўқув масканлари ҳам ишни давом эттиради. Талабалар ўқишга қайтяпти, болалар махсус автобусларга чиқа бошлади, мактаб майдонларида ўйнаяпти, синф машғулотида қатнашмоқда.

Таъкидланишича, бевосита Покистон билан чегарадош шаҳарлардаги таълим муассасалари ҳозирча ёпиқлигича қолмоқда. Бу ҳудудлар ёшлари ҳамон онлайн ўқияпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда таълим муассасалари фаолияти тикланди