Ҳиндистонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида кино олинди. Фильм “Бобур – Мўғул императори” деб номланади. Картинада асосий ролларни таниқли киноюлдузлар Шоҳрух Хон, Ажай Девган, Айшвария Рай, Навазуддин Сиддиқий ва Рандип Ҳуда, Амитабҳ Баччан, Фарида Жалол, Кунал Капур ва Сону Суд ижро этган.
Фильм сценарийси Бобурнинг хотиралари асосида яратилган “Бобурнома” мемуар асарига асосланган.
Қайд этилишича, фильмни суратга олиш ишлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирда пост-продюсерлик босқичида. Картина “Yash Raj Films” ҳомийлиги остида ишлаб чиқарилмоқда. Фильм режиссёри Нитиш Тивар, продюсери эса Каран Жоҳар ҳисобланади.
Картинанинг катта экранларга чиқиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.