
Бугун, 21 март куни Ҳиндистоннинг Деҳли спорт майдонида ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича мусобақалар бошланди.
Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон вакиллари белбоғли кураш бўйича ўз имкониятларини намойиш этади.
Кеча тунда курашчиларимиз Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Ҳиндистонга йўл олган.
Ташриф давомида Ҳиндистоннинг спорт ва жамоат ташкилотлари билан белбоғли курашни халқаро миқёсда ривожлантириш масалаларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Турнир 24 мартга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА