Деҳли ва Пекин 2020 йилдаги чегара тўқнашуви ортидан узилган алоқани тиклаш бўйича саъй-ҳаракат доирасида тўғридан-тўғри рейсларни тиклаш, савдо ва сармоя ҳамкорлигини оширишга келишиб олди.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, жумладан, уч нуқтада чегара савдоси тикланиши, виза тартиби енгиллаштирилиши айтилган. Парвоз қайта йўлга қўйилиши санаси эса эълон қилинмаган.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Довал билан музокара олиб бориш учун Нью-Деҳлига икки кунлик ташриф билан борди.
Музокара чоғида чегара можароси, хусусан қўшинларни ажратиш, чегарани делимитация қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинган.
- Чегара масаласини мувофиқлаштириш ва демаркация бўйича музокара шартини илгари суриш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдик, - дейилган ХХР ТИВ баёнотида.
С.Раҳимов, ЎзА