Хабар берилганидек, пойтахтимизда ўтказилаётган “VIII Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференцияси" доирасида бир қатор панел сессиялар қаторида “Б2Б” учрашувлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Конференция доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Ҳиндистоннинг “Nath Bio - Genes” компанияси ўртасида ҳам учрашув ташкил этилди.  

Мулоқот жараёнида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида фан ва техника, “БТ” пахта чигитини саноатга жорий этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида маҳаллий ғўза навларининг стресс омилларга чидамлилигини ошириш ва кўсак қуртидан ҳосилни ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларига қаратилган икки томонлама англашув Меморандуми имзоланди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон компанияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди