Хидирова Гульноза Озодовнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Экспериментал гипопаратиреозда найсимон суяклар суякланишининг морфофункционал тавсифи” мавзусида
Хидирова Гульноза Озодовнанинг 14.00.02– Морфология ихтисослиги бўйича «Экспериментал гипопаратиреозда найсимон суяклар суякланишининг морфофункционал тавсифи» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли Илмий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида 2021 йил 4 ноябр куни соат 16.00да онлайн тартибда бўлиб ўтади.
Манзил: 100109, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 2 уй. Тошкент тиббиёт академиясининг 1-ўқув бино мажлислар зали
Тел.: (99871) 150-78-14).
e-mail: tta2005@mail.ru
***
Эслатма: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади. Айни пайтда ҳар битта эълон учун белгиланган тўлов — 162.000 сўм.