Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасида азалдан тарихий, маданий ва диний ришталар мустаҳкам боғлангани қайд этилди. Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабати муштарак ва тарихий ҳамкорлик асосига қурилган. Ҳар бир мусулмон Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага интилади. Аллоҳнинг уйи – Каъбаи муаззама, Арафот, Мино ва Муздалифа водийлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаи саодати ва қабри, буюк саҳобалар дафн этилган Бақиъ маскани, Қиблатайн ва Қубо масжиди, Уҳуд тоғи каби табаррук жойларни зиёрат қилишга ошиқади.

Таъкидлаш жоиз, жорий йил Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзаро алоқалар ривожи, айниқса, сўнгги йилларда ижобий суръат касб этиб, ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

С.Тошбоев Президентимизнинг шу йил 17-18 август кунлари икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан, давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига бориши ҳамкорликни янада юксак даражага кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бунинг натижасида икки халқ ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, биродарлик тамойилига асосланган алоқалар кўлами янада кенгайди.

Суҳбат давомида ҳамюртларимиз учун “Ҳаж” ва “Умра” тадбирлари Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масаласи бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилиши айтиб ўтилди. Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тажриба орттиргани, юртимиз зиёратчилари ҳар йилги ҳаж мавсумида энг намунали, деган мақомга муносиб бўлаётгани қайд этилди.

- Давлатларимиз етакчиларининг олий даражадаги музокаралари икки халқ ўртасидаги азалий дўстликни, мамлакатларимиз ўртасидаги самарали ҳамкорликни янги бочқичга олиб чиқди, - дейди Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа. – Ҳозир савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, илмий-маърифий ва туризм соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгаймоқда. Шуни алоҳида урғулашни истардимки, Ўзбекистоннинг меҳмондўст халқи, муқаддас ва тарихий қадамжолари доимо саёҳат қилувчиларни ўзига ром этади. Арабистонликлар ҳам бу ердаги қадим шаҳарларни кўриш, муқаддас масканларни зиёрат қилишни истайди. Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилиши мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризми кенг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н. Холиқназаров ҳаж ва умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмони экани, уларга кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобга ноил бўлишини эслатди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида яратилган қулайликлар самараси ўлароқ, жорий йил ҳаж зиёратчилари сони 12 минг, умра қилувчилар сони эса 40 минг нафардан ошди.

Мулоқотда ҳаж ва умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодатчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароит ҳозирлашга доир таклиф, мулоҳазалар билдирилди.  Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларимизга Саудия Арабистони фуқаролари зиёратини ташкил этиш бўйича бир қатор амалий таклифлар, фикр-мулоҳазалар тақдим этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон диний-маърифий, тарихий ва маданий алоқага эга бўлган Саудия Aрабистони билан муносабатни янада ривожлантириш учун улкан имкониятга, салоҳиятга эга экани қайд этилди.

Саудия Арабистони делегацияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи давомида яна бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар раҳбарлари билан музокара ўтказади. Таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш, муборак қадамжоларни зиёрат қилиш ҳам кўзда тутилган.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаж ва умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш муҳокама этилди