Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2021 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг сув муаммоларини юмшатиш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани ҳақидаги саволига Спикер ўринбосари Хайрулло Ғаффоров шундай жавоб берди.

—  Бутун дунёда сув танқислиги муаммоси глобал тус олмоқда. Жумладан, бизнинг минтақамизда, юртимизда ҳам сув энг катта муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Бу, биринчи навбатда, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ. Мана, қиш чилласининг қоқ ўртасида ҳам ёлчитиб қор ёғгани йўқ. Орол денгизи қайсидир маънода кондиционер вазифасини ўтаб турган. Яъни қиш мавсумида ҳавони намлантириб туриши эвазига ёғингарчиликлар меъёрида бўлган. 

Юртимизда мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида ҳам бир йилда 73 миллиард куб сув ишлатилган. Ҳозирда эса бир йиллик сув ҳажми 51 миллиардни ташкил этмоқда. Бу йилдан-йилга янада камайиб бормоқда. Сув танқислиги муаммосини юмшатиш учун сувтежамкор технологиялардан унумли фойдаланиш бўйича чоралар белгиланмоқда, — деди Хайрулло Ғаффоров.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрулло Ғаффоров: Орол денгизи минтақада кондиционер вазифасини ўтар эди