Сурхондарёда жорий йил 18 март куни ўтказиладиган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” умумхалқ хайрия ҳашарига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ ўтказилаётган ҳашар одамларнинг юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчанлик ишларига дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлашга, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириб, беғараз ёрдам ҳамда меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларимизни юксалтиришга хизмат қилади. Наврўз олди жойларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш – кўкаламзорлаштириш юмушлари амалга оширилади.  

Маълумотларга кўра, ҳашарда 806 мингдан зиёд аҳоли, жумладан, 460 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиши кутилмоқда. Шу куни вилоятда 1 минг 50 гектардан зиёд майдон ободонлаштирилиб, 1 минг 300 тоннага якин маиший чиқинди чиқариб ташланади. 650 та қабристон ва 40 га яқин зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. 125 мингдан ортиқ манзарали, 70 мингга якин мевали дарахт, 176 минг туп гул кўчатлари ўтқазилиши кутилмоқда. 600 дан ортиқ турли техника воситалари жалб этилади.  

– Шу куни воҳадаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг 144 та уй-жойи таъмирлаб берилади, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими бошқаруви масъул ходими Олтибой Астанақулов. – 350 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг 102 нафари ногиронлиги бор воҳадошларимиздир. Бу ишлар учун 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кутилмоқда. Вилоят туманларида “Маҳалла” фондининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд, боқувчисиз кекса ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, уларга моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида “Термир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 300 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага қуёш панеллари ўрнатиб берилди. Шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатлари сессияси қарорлари билан моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, хайрия ҳашари олдидан жамғарма маблағи эвазига Шўрчи туманида "Темир дафтар" да турган 4 нафар фуқаронинг уйига қуёш панели ўрнатиб берилди. Дафтарларда рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 42 оила вакилларига 84 миллион 900 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Вилоят маркази ва туманларда меҳр-саховат тадбирлари давом этмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия ҳашари доирасида 144 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойи таъмирланади