Шу йилнинг 6 июнь куни бутун мусулмон олами муборак Қурбон ҳайитини кенг нишонлайди. Юртимизда ҳам ушбу байрамни халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли сифатида муносиб ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 майдаги қарори асосида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга кўра, 2025 йил 6 июнь – Қурбон ҳайитининг биринчи куни байрам сифатида кенг нишонланади. Халқимиз байрамни кенг нишонлаши учун 7 июнь (шанба) куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Самарқанд вилоятида ҳам маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар томонидан Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда ўтказиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

– Байрам олдидан вилоятимиздаги муқаддас зиёратгоҳлар ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, ҳайит намози ўқиладиган масжидларнинг хавфсизлик ҳолати ўрганилиб, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилмоқда, – дейди Самарқанд вилоят бош имом- хатиби Аҳмадхон Алимов. – Бу йил вилоятдаги 285 жоме масжидида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган вақтларда Қурбон ҳайити намози ўқилади.  Ҳайит намозидан сўнг бу масжидларда тинчлик, бағрикенглик, дўстлик ва мурувват ҳақида маърузалар қилинади.

Масжидлар ва улар атрофида жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари жалб қилинади. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти ҳар кунгидан эртароқ йўналишларга чиқарилади.  

Қурбон ҳайитининг ўзига хос энг улуғ фазилатларидан бири қурбонлик қилиш ҳамда ҳаж ибодатини амалга ошириш ҳисобланади. Қурбонлик – мусулмонларнинг Аллоҳ таолога бўлган тақво ва муҳаббатининг амалдаги ифодасидир. Қурбонлик амалларини ҳайит намози ўқилганидан сўнг уч кун давомида – 6–8 июнь кунлари амалга ошириш мумкин. Қурбонлик қилинган жонлиқ гўшти ўз оила аъзолари, қўни-қўшни ва қариндошлар, муҳтожларга тарқатилади. Шунингдек, қурбонлик гўштидан таом тайёрлаб, элга улашиш мумкин. Лекин бу тадбирларни асло дабдабабозлик, ҳашамат билан ўтказиш жоиз эмас. Айни пайтда имом-хатибларимиз томонидан аҳолига қурбонлик тартиб-таомиллари тушунтирилиб, бу тадбирни савохат ва мурувват тарзида ўтказиш юзасидан тавсиялар берилмоқда.  

Муқаддас динимизнинг улуғ ибодат саналмиш Ҳаж амалларини жорий йилда 930 нафар самарқандлик юртдошимиз ҳам адо этмоқда. Улар Самарқанд шаҳридан махсус авиа рейслар орқали Саудия Арабистонига кузатилиб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турибдилар.  

– Жорий йилги Ҳаж мавсумининг муҳим янгилиги – Президентимиз муфтий ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳожилар ҳолидан хабар олганлари бўлди – дейди Самарқанд вилояти бош имом-хатиби. – Бу тарихий воқеа нафақат ҳожиларимиз, балки бутун халқимизнинг қалбида катта руҳий қувонч уйғотди. Аллоҳ таоло юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамласин. Қурбон ҳайити ва Ҳаж ибодатлари ҳар биримиз учун маънавий юксалиш, Аллоҳга яқинлашиш ва инсонлар ўртасида меҳру оқибатни мустаҳкамлашга сабаб бўлсин.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайит саховат, меҳр-мурувват тадбири сифатида ўтказилади