Бугунги рақамли технологиялар равнақ топиб бораётган бир даврда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам Президентимиз ташаббуси асосида сунъий интеллект миллий моделини ишлаб чиқиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юртимизнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланаётган дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киришига эришиш жараёнини жадаллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “Ҳукумат соати”да сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг ахбороти эшитилди.

Вазирнинг маълум қилишича, 2030 йилгача мўлжалланган стратегия доирасида маълумотларни қайта ишлаш ва сунъий интеллект асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур техник инфратузилма яратиш ишлари олиб борилмоқда. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар “катта маълумотлар” (Big Data) базасини шакллантириш, ҳисоблаш кластерлари, график ишлов бериш блоклари ва замонавий серверларни жорий этишга йўналтирилмоқда. Мазкур инфратузилма орқали сунъий интеллект соҳасида ўнлаб устувор лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатимизнинг технологик жиҳатдан мустақиллигини таъминлаш имконияти яратилади.

Айни пайтда мамлакатимизда “катта маълумотлар” базасини яратиш бўйича амалий қадамлар қўйилган. Ҳозирда турли соҳаларда фаолият юритаётган 15 та ташкилотдан маълумотлар йиғиб борилмоқда. Электрон ҳукумат тизими асосида 90 мингга яқин маълумотлар тўплами шакллантирилган. Жумладан, ўзбек тилидаги “катта тил модели”ни яратиш мақсадида 10 миллиард сўздан иборат ўзбек тили корпуси тузиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ўзбек тилидаги маълумотлар китоблар, мақолалар, ўқув ва илмий нашрлар, шунингдек, бошқа электрон шаклдаги материалларни ўз ичига олади.  

Қайд этилганидек, 2025-2026 йилларда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича жами 64 та, вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 22 та устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Бу лойиҳалар соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, суд-ҳуқуқ, молия, солиқ ва божхона соҳаларини қамраб олади.

Масалан, тиббиёт соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш мумкин бўлади. Ёхуд шаҳарлараро автобус ҳайдовчиларининг ухлаб қолиши ёки чалғиши ҳолатларини сунъий интеллект орқали аниқлаш, давлат харидларида шубҳали шартномаларни автоматик таҳлил қилиш, электр энергияси юкламаларини прогнозлаш, суд харажатларини ҳисоблаш каби вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур вазифаларнинг амалга оширилиши келгусида юзага келиши мумкин бўлган ортиқча харажатлар ва иқтисодий конъюнктурадаги салбий ўзгаришларни олдиндан аниқлаш имкониятини беради.

“Ҳукумат соати”да Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрлар салоҳиятини ривожлантириш борасидаги ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Вазир қайд этганидек, давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 2030 йилга қадар сунъий интеллект соҳасида камида 1000 нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаш вазифаси қўйилган. 2024/2025 ўқув йилида мазкур йўналишда кадрлар тайёрлаш бўйича жами 13 та олий таълим муассасасида 1 минг 050 та ўрин ажратилган. Шу билан бирга, “Бир миллион ўзбек сунъий интеллект фойдаланувчилари” лойиҳаси доирасида omp.aistudy.uz платформаси орқали кенг жамоатчилик учун онлайн таълим имкониятлари яратилган.  

Муҳокама ва савол-жавоблар давомида депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташладилар. Шунингдек, 2026 йилда сунъий интеллект технологиялари бўйича халқаро конференция ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича 2026-2029 йилларга мўлжалланган амалий иш режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиш ҳолатларини сунъий интеллект орқали аниқлаш кўзда тутилган