Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун, боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг амалдаги фаолияти ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этмоқда.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда Ҳаво кодексига киритилаётган ўзгартишларга асосан Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартишларга кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан икки бараварига қисқартирилмоқда.

Мажлисда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг амалдаги фаолияти ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.  

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ томонидан 6 минг 140 гектар майдондаги 730 та боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ер участкалари, бино-иншоотлари ҳамда кадастр ҳужжатлари ўрганилган. Аниқланишича, 74 минг 82 та дала-ҳовли мавжуд бўлиб, шундан 37 минг 847 та объектда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган, 19 минг 95 таси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ишчи гуруҳ томонидан айрим ширкатлар тугатилгани ёки аҳоли пунктига ўтказилгани, ширкатларнинг ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлари таҳлил қилинганда, улар томонидан ортиқча ер майдонлари эгаллаб олингани маълум бўлган. Ширкатлар ҳудудидаги 11 мингга яқин дала-ҳовлидан турар жой сифатида, 400 га яқинидан эса нотурар жой сифатида ҳужжатсиз фойдаланиб келинаётгани қайд этилди.  

Мажлисда қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи замонавий суғориш технологияларни жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг Навоий вилоятида ижро этилиши бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди. Унга кўра, ушбу ҳудудда жами 947 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхонасида 5 минг 552 гектар мевали боғ ташкил этилган. Шундан 4 минг 997 гектарини маҳаллий боғлар ва 1 минг 828 гектарини интенсив боғлар ташкил қилади.

500 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхонасидаги мавжуд узумзорлар 4 минг 749 гектарни ташкил қилади. 2021 йил 1 январь ҳолатида 277 та хўжаликда 482,6 гектар ерда иссиқхоналар тупроқда ва гидропоника усулида ташкил қилинган. Уларда сув тежовчи технологиялар ўрнатилган.  

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг бир қатор қарорлари қонунга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан қўмита томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам мажлисда кўриб чиқилди.

Нурилло Насриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчиларнинг тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдори қисқартирилмоқда