Ўзбекистоннинг йиллик сув истеъмоли 50-52 млрд. куб метр атрофида бўлиб, унинг 20-25 фоизини сув омборларида йиғиш имкони мавжуд. Бугунгикунда мамлакатимизда 74 та сув омбори мавжуд, уларнинг сув йиғиш лойиҳавий ҳажми 18 млрд. куб метрни ташкил этади.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиевнинг баёнотига кўра, бугунги кунда сув омборларида 12,6 млрд. куб метр сув йиғилган. Ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда, 3 млрд. метр кўп сув тўпланган.

1991 йилдан 2021 йилгача бўлган даврдаги декабрь ойи ёғин миқдори таҳлил қилинганда, 2024 йилнинг сўнгги ойида ёғингарчилик ўртача кўрсаткичнинг 70 фоизидан кам бўлган. Таҳлилларга асосан 2025 йилнинг баҳор ойларида ёғингарчилик кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлиши кутилмоқда.  

Шуни ҳисобга олган ҳолда Сув хўжалиги вазирлиги аҳолининг хавфсизлиги ва иншоотларнинг эксплуатaция қоидаларига амал қилган ҳолда омборларга сув йиғиш чоралари кўрилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё сув омборидаги вазият ҳақида хабар тарқалди. Ушбу сув омбори 130 млн. куб метргача сув йиғиш имконига эга бўлиб, бугунги кунда 105 млн. куб метр сув тўпланган.  

Оқдарё сув омборига яна 15-20 млн. куб метр сув йиғиш мумкин. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида сув омборига сув кириш ва чиқиш миқдори бир хил (транзит) ҳолатга келтирилган.

Бундан икки ҳафта олдин Ҳукумат раҳбарининг махсус топшириғи билан Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилиб, республикамиздаги барча сув омборларининг техник ва хавфсизлик ҳолатини ўрганувчи ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Улар жойларга чиқиб, хавфсизлик чораларини белгилаб олмоқда, дейилади Сув хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳозирда барча сув омборларида хавфсизлик чоралари кўрилиб, навбатчилик кучайтирилган ва зарур моддий-техник материаллар захираси яратилган.  

М.ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда юртимиздаги омборларга сув йиғиш чоралари кўрилмоқда