Ҳайдовчининг ёнидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмагани учун қўлланиладиган жарималар ижтимоий тармоқларда каттагина баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Айни шу баҳсли саволга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизматидан изоҳ сўрадик.

“Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1 май кунидан бошлаб кучга кирди. Ушбу қоидаларнинг 9-бандига кўра, конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиши шартлиги белгилаб берилган эди. Хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчига нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, БҲМнинг ярим баробари миқдорида жарима назарда тутилган. 

Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи бўйича қонунчиликка таклифлар киритилган, кўриб чиқилмоқда. Айни вақтда хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига нисбатан жарима қўлланилмайди. 

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/qn2MhL8xufs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар бўйича кейинчалик албатта ахборот берилади”, деди Тошкент шаҳар ЙҲХБ Ахборот хизмати катта мутахассиси Шодмон Сафаров.

Ш.Отабоев, Ё.Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига жарима белгиланмаган (+видео)