Янги таҳрирдаги Конституция ҳамда Меҳнат кодексига меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид янги нормалар киритилди.

Хусусан, мажбурий меҳнатнинг, шунингдек, болалар меҳнатининг уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги, ахлоқи, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши белгилаб қўйилди. 

Бу Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги мажлисида қайд этилди. 

Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. 

Соҳага доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик базасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ишлари изчил давом эттирилди. Биргина 2022 йилда 11 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 

Янги лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг позициясини янада мустаҳкамлаш мақсадида Миллий комиссия томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари” ижросини таъминлашда салмоқли натижаларга эришилди. 
2022 йил мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган кўплаб тақиқлар олиб ташланди. Бу эса тадбиркорларимиз учун улкан имкониятлар эшигини очди. 

– Олдимизда меҳнат муносабатларини халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш ва бошқа шу каби масалалар бўйича вазифалар турибди, – деди Т.Норбоева. – Тасдиқланган “Йўл хариталари”даги вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарур. Ишларимиз қайсидир рақамларни тўғрилаш эмас, балки аниқ натижага йўналтирилган бўлиши лозим. Белгиланган чоралар биринчи навбатда инсон ҳуқуқларини таъминлашга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, фуқаролар учун хавфсиз, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган. 

Тадбирда пахта-тўқимачилик саноатидаги корхоналар фаолиятига халқаро стандартларни кенг татбиқ этиш ва бу орқали корхоналарда муносиб меҳнат тамойилларига эришиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. 

2022 йилда ушбу тармоқ корхоналари фаолиятига “Better work” ҳамда “BCI” халқаро стандартларини татбиқ этиш бўйича бошланган ишларни изчиллик билан давом эттириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 

Хусусан, “Better work” дастурига старт бериш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти ва Миллий уч томонлама ҳамкорлар ўртасида имзоланган меморандум ҳамда “BCI” халқаро стандартларини татбиқ этиш бўйича “Better cotton” ташкилоти, Миллий комиссия ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. 

Халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Миллий комиссия қошида “Better Cotton” стандартларини татбиқ этиш бўйича Миллий маслаҳат Кенгашини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди ҳамда қўллаб-қувватланди. 

Мажлисда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Ички ишлар вазирлиги, мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлари, ҳудудий комиссиялар вакилларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда муҳокама қилинди. 

Комиссия аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсиз, муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича халқаро ҳамкорлик ривожланади