Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ҳудуд бўйича “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Жумладан, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўтказилган тадбирлар натижасида 266 та ҳолат аниқланиб, жами 123,8 килограмм гиёҳванд ва психотроп моддалар ноқонуний муомаладан чиқарилди. Бу орқали минглаб инсонларнинг ушбу зарарли моддалар билан заҳарланишининг олди олинди.

Хусусан, 12 февраль куни Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1993 йили туғилган шахс 398 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини автомашинада яширинча олиб кетаётган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Шу каби, қидирувдаги шахсларни аниқлаш бўйича суд ва тергов органларидан яширинган ҳамда бошқа сабаблар билан қидирувда бўлган 168 нафар шахс қўлга олинди. Шулардан 6 нафари хорижий давлатлардан экстрадиция қилинди. Бундан ташқари, 65 нафар бедарак йўқолган шахс топилди.

Одам савдосига қарши ўтказилган тадбирларда эса аёл ва қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс далилий ашёлар билан ушланди. Натижада 5 нафар аёл одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди. Хусусан, 2006 йили туғилган қизни Туркияга ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлган Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1998 йили туғилган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш йўналишида орттирилган иммун танқислиги синдроми(ОИТС)ни тарқатиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний ҳуқуқий чора кўрилди. Натижада, ушбу шахсларнинг бошқа фуқароларга инфекция юқтиришига чек қўйилди. Шунингдек, тадбир давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахонада сақлаш билан боғлиқ 85 та, фоҳишалик билан шуғулланиш бўйича эса 16 та ҳолат фош этилиб, барчасига нисбатан тегишли тартибда қонун устуворлиги таъминланди.

Шу каби, уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида ноқонуний қурол сақлаш, товламачилик ва қиморхона ташкил қилиш билан боғлиқ 27 та жиноий ҳолат аниқланди. Барча гумонланувчиларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юрт осойишталигини мустаҳкамлаш мақсадида бу каби чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсиз ҳудуд: жиноий ҳолатларга чек қўйилмоқда