Қирғизистондан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини контрабанда йўли билан олиб кириб, уни сотмоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди.

“Заҳри қотил” бутун дунё бўйлаб хавотир уруғини ёйган долзарб муаммодир. У инсонларни ўз йўлидан адашишига, инсонийлик қиёфасини йўқотишига олиб келади. Мамлакатимизда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш, унинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи Иброҳим Ёрматов 12 килограмм 985 грамм  «гашиш» гиёҳвандлик моддасини Фарғона вилоятига олиб кетаётган вақтида Андижон вилоятининг Асака туманида қўлга олинди.

У муқаддам икки марта судланган бўлсада, асло хулоса чиқармади. Ўрганган кўнгил ўртаса қўймас деганларидек, яна жиноятга қўл урди. Аниқланишича, у хавфли рецидивист бўлгани ҳолда 2019 йилнинг февраль ойи охирларида кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали Ўзбекистонга ўтказиб, сотиш йўли билан ноқонуний равишда даромад топишни режалаштирган. Бунинг учун қирғизистонлик “Айдар” ҳамда “Ойбек” исмли шахслар билан олдиндан тил бириктиради.

И. Ёрматовнинг суддаги кўрсатувига кўра, курсдошидан қарзини сўраганида бир таниши қўнғироқ қилишини ва ундан пул ёки қарзига яраша қандайдир юк олишини айтган. Бу хизмат эвазига 7 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини чиқариб олишини билдирган. Унга “Айдар” қўнғироқ қилиб, Қирғизистондан “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб ўтганини, Иброҳимга Асака шаҳрига келиб, уни олиб кетишини маълум қилган. У бу ерда “юк”ни олаётган вақтида қўлга олинди. Агар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан катта миқдордаги оғу тўхтатиб қолинмаганида, гиёҳфурушнинг фаолиятига чек қўйилмаганида борми, бу заҳри қотил неча-неча инсонларни гиёҳвандга айлантирар, умр заволига айланарди.

Суд жараёнидаги турли важлар далиллар олдида ожиз қолди. И.Ёрматовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан 13 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфли рецидивист катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси билан қўлга олинди