Хатирчида табиат бағридаги сўлим маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Хатирчи туманида аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш шароитларини яратиш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай масканлардан бири — «Соҳил бўйи» дам олиш маскани бугун туман аҳолиси ва ташриф буюрувчиларнинг севимли ҳордиқгоҳларидан бирига айланиб бормоқда. Бу ерда табиат қўйнида мазмунли дам олиш учун зарур шароитлар яратилган. Сўлим манзара, мусаффо ҳаво ва сув бўйидаги хушманзара муҳит масканга ташриф буюрувчиларга ҳордиқ чиқариш имконини бермоқда.
«Соҳил бўйи» дам олиш масканининг ташкил этилгани аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун қулай имконият яратиш билан бирга, Хатирчи туманининг туристик жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.
[gallery-31654]
Айни пайтда тумандаги табиий ва тарихий объектлар билан бир қаторда замонавий дам олиш масканларининг ташкил этилаётгани ҳудуднинг туристик имкониятларини янада кенгайтирмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА