Ҳаваскор боксда “Вел Баркер” кубоги соҳиби, Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони, уч карра қитъа чемпионлигига эришиб, бугунги кунда ҳам муносиб натижалар қайд этиб келаётган Ҳасанбой Дўсматовнинг профессионал боксдаги навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

WBA ташкилоти профессионал бокснинг энг енгил вазнида амалдаги жаҳон чемпиони, таиландик Тамманун Ниёмтронг ҳимоя жангини айнан Ҳасанбой Дўсматовга қарши ўтказишини тасдиқлади. 

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Дўсматов – Ниёмтронг қарама-қаршилигидаги жанг борасида томонлар келишувга эришиши ва музокаралар ўтказиши учун 30 кунлик муҳлатни белгилади. 

Айтиш лозим, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 

Дўсматовга қарши кечадиган ушбу жанг унинг 12-ҳимоя “дуэли” ҳисобланади.

Профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган Ҳасанбой Дўсматов шу кунларда Болгарияда ташкил этилаётган “Strandja-2024" халқаро турнирида иштирок этмоқда. 

Бугун, 9 февраль куни София шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича 75-бор ўтаётган “Strandja-2024" турнирининг олтинчи кунги мусобақасида Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин боксчи иштирок этаётган турнирда Ҳасанбой Дўсматов арманистонлик Давит Егорянга қарши жанг ўтказади. 

Кун мобайнида терма жамоамиз аъзоларидан шунингдек, 54 килограммда Хўжаназар Нортожиев ҳиндистонлик Лолит билан, 57 килограммда Шаҳзод Музаффаров эронлик Дониал Шохбахш билан, 60 килограммда Дилшод Абдумуродов украиналик Максим Власюк билан куч синашади. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади