Самарқанднинг ташриф қоғозига айланган, шаҳар марказида салобат тўкиб турган Регистон майдонининг ҳозирги кўриниши XVII асрдаги Самарқанд шаҳар ҳокими бўлган Баҳодир Ялангтўшбий олчин томонидан шакллантирилган.
Ҳозирги Самарқанд шаҳрини барпо қилган соҳибқирон Амир Темур даврида бу майдон савдо ва ҳунармандлар расталари жойлашган марказ бўлган, Мирзо Улуғбек даврида эса илм-фан ўчоғига айланган.
Амир Ялангтўш Баҳодир моҳир саркардалардан бўлиб, хукумат салтанати курашларида, мудофаа ишларида, қўшни давлатлардаги юришларда, чегараларини мустаҳкамлашда фаол қатнашиб, харбий қўмондон сифатида танилган. Шунингдек қурилиш ва ободончилик ишларига катта эътибор берган ва эл-юрт ўртасида катта ҳурматга сазовор бўлган.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз бўйлаб кинотеатрларда "Баҳодир Ялангтўш" тарихий-бадиий фильми намойиш этилмоқда. Фильмда Баҳодир Ялангтўш ролини спортчи ва актёр Ҳабибулла Низомов ижро этган. Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Беҳзод Муҳаммадкаримов, Боир Холмирзаев, Тоҳир Саидов ва бошқа кўплаб ўзбек актёрлар ҳамда қозоқ ва қирғиз киноижодкорлари ҳам суратга тушган.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/7fYK73OzX70" title="Hasan Toshxoʻjayev:“Kino orqali tariximizni dunyoga tanitish vaqti keldi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Бугунги лавҳамизда "Баҳодир Ялангтўш" тарихий-бадиий фильми сценарийси муаллифи Ҳасан Тошхўжаев билан фильм яратилиш тарихи, муваффақият ва машаққатлари ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА