Юртимиз тинчлигини, халқимизнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашда ҳарбий соҳа вакилларининг хизмати беқиёс. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча жабҳалар қатори ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича замон талабларига мос қарорлар қабул қилинмоқда, тизимли ва стратегик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қуролли Кучларни янада ривожлантириш бўйича ислоҳотлар олиб борилаётир.

Ҳарбий қурилишнинг барча йўналишларида амалга оширилган комплекс чоралар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва қўшинларнинг тайёргарлик даражаси ўзгармоқда. Ҳарбий қисм ва полигонлардаги инфратузилма, аскарлар, сержант ва офицерларнинг шароитлари яхшиланмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида муттасил равишда хизмат интизомига риоя этилишини ҳамда қонунийликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Хизмат интизоми ҳар бир ҳарбий хизматчининг хизмат бурчини юксак даражада англашига ҳамда қўйилган вазифалар учун шахсий жавобгарлигини чуқур тушунишига асосланади. Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий-техника воситаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларни оқилона эксплуатация қилиш ҳамда зарарли омиллардан муҳофаза қилиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг хизмат бурчидир.

Шундан келиб чиқиб, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунда белгилаб берилган ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлигига оид нормаларда бугунги кунга келиб қонун даражасида аниқлаштирилиши лозим бўлган муҳим масалаларга ойдинлик киритиш талаб этилади. Кўпгина давлатларда ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги масалалари алоҳида қонунлар билан тартибга солинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилган «Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни жиҳатларга қаратилган. Қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Зоиржон Бозорбоев маълумот берди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан амалдаги «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонун билан белгиланган ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлигига оид нормаларга ойдинлик киритилиб, мазкур масала юзасидан яхлит қонун ҳужжатини қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада ҳарбий хизматчиларни моддий жавобгарликка тортиш асослари, ҳарбий хизматчиларнинг чекланган ёки тўлиқ моддий жавобгарлиги масалалари, етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартиб-таомиллари, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби каби муҳим нормалар аниқлаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасида белгиланаётган масалалар Қуролли Кучларда қонунийликни таъминлаш ҳамда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтиришда муҳим ўрин тутади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчиларни моддий жавобгарликка тортиш масалалари қайта кўриб чиқилмоқда